Ссылки доступа

Душанбеда собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий ҳибсга олинди


Ҳамрохон Зарифий
Ҳамрохон Зарифий

Тожикистон собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий Душанбеда ҳибсга олинди, дея хабар беради Озоди радиоси манбалари.

Озоди радиосининг бир неча хабардор манбалари Ҳамрохон Зарифий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 12 июнь куни қўлга олинганини тасдиқлади. Манбалардан бирига кўра, у 16 июнга қадар Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг Душанбе шаҳридаги вақтинчалик ҳибсхонасида сақланган, бироқ унинг кейин қаерга юборилгани ҳақида маълумот йўқ.

ТИВнинг собиқ раҳбари сўроқдан сўнг қўйиб юборилгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди, бироқ Озоди радиосининг ҳеч бир манбаси буни тасдиқламади.

Расмийлар Зарифийнинг ҳибсга олиниши ёки озод этилишини на тасдиқламади ва на рад этмади.

75 ёшли Ҳамрохон Зарифий нафақага чиққан.

Озоди радиоси манбаларига кўра, унинг ҳибсга олинишининг сабаблари номаълум. Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига кўра, “қўлга олиш ва сўроқ қилиш Зарифий ТИВ раҳбари бўлган пайтда Ташқи ишлар вазирлиги биноси қурилиши вақтида содир этилган иқтисодий жиноят билан боғлиқ”.

Ҳамрохон Зарифий Тожикистон парламенти депутати Саиджаффар Усмонзода билан бир кунда ҳибсга олинган, у ўз ўрнида “давлат ҳокимиятини эгаллаб олишга уриниш”да айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG