Ссылки доступа

Исроил парламентни тарқатиб юбориб, янги сайловлар ўтказишни режалаштирмоқда


Исроилнинг ҳукмрон коалицияси парламентни тарқатиб юбориш ва янги сайловлар ўтказиш ниятида, деб ёзади The New York Times. Ўз-ўзини тарқатиб юбориш учун овоз бериш келаси ҳафта Кнессетда бўлиб ўтади.

Агар таклиф қўллаб-қувватланса, кузда Исроилда сўнгги уч йил ичида бешинчи парламент сайловлари ўтказилади.

Исроил бош вазири Нафтали Беннет ва ташқи ишлар вазири Яир Лапид 2021 йил июнь ойида коалиция келишувига эришдилар, унга кўра Беннет дастлабки икки йилни бош вазир лавозимида эгаллайди, кейин эса ротация бўйича Лапид бу лавозимни эгаллайди. Аммо давом этаётган парламент инқирози нуқтаи назаридан, ҳар икки етакчи ҳам ўз позициясини сақлаб қола олмайди.

Ҳозирги ҳукумат бошиданоқ танқид қилинган: у саккиз партия, жумладан ўта ўнг ва ўта чап, марказчилар, диний партиялар ва араб гуруҳлари вакилларидан иборат. Парламент мамлакатнинг янги бюджетини қабул қилиш, асосий лавозимларга тайинлаш ва араб дунёси давлатлари билан муносабатларни яхшилашга муваффақ бўлди. Шунга қарамай, Кнессет аъзолари давлат ва дин ўртасидаги муносабатлар, Исроил араб аҳолисининг ҳуқуқлари ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги баҳсли ҳудудлардаги сиёсат юзасидан мунтазам равишда тўқнаш келишади.

Кнессетнинг ўз-ўзини тарқатиб юбориши ва янги сайловлар собиқ бош вазир Бенямин Нетаняху учун “ҳаёт чизиғи” бўлиб, унинг «Ликуд» партияси ҳозирда сўровларда етакчилик қилмоқда, деб ёзади NYT. Нетаняху Исроил ҳукуматини икки марта - 1996 йилдан 1999 йилгача ва 2009 йилдан 2021 йилгача бошқарган ва бу лавозимда мамлакат тарихидаги энг узоқ вақт — 15 йилу 3 ой ишлаган.

XS
SM
MD
LG