7 апрель куни Исроил армияси (ЦАХАЛ) Ғазо сектори жанубидан барча қуруқликдаги қўшинларни олиб чиқиб кетганини эълон қилди. Хусусан, Хон Юнис шаҳри учун 4 ой давом этган жанглардан сўнг Исроилнинг 98-дивизияси секторни тарк этди. Ғазо секторида битта бригада қолмоқда.
Kan радиостанцияси ҳарбийларга таяниб хабар беришича, қўшинларнинг олиб чиқилиши сиёсий босим, жумладан, АҚШ босими билан боғлиқ эмас. Haaretz газетаси ёзишича, 98-дивизия Хан Юнисдаги жангларда ХАМАС бўлинмаларини мағлуб этган ва унинг Ғазода бундан буён қолишида оператив маъно йўқ.
Исроил ҲАМАС гуруҳининг ўтган йил 7 октябрида Исроил жанубига уюштирган ҳужумига жавобан Ғазо секторида кенг кўламли ҳарбий амалиёт олиб бормоқда. Фаластинликлар ҳужуми чоғида 1200 дан зиёд одам ҳалок бўлган, 200 дан зиёд исроиллик ва хорижлик гаровга олиниб, Ғазога олиб чиқиб кетилган. Сўнгги маълумотларга кўра, 100 нафардан кўпроқ одам музокаралар чоғида қўйиб юборилган, 95 нафар одам ҳалигача гаровда ушлаб турилибди. Гаровдагиларнинг 34 нафари ҳалок бўлгани расман тасдиқланган.
Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Исроил армияси томонидан ўққа тутилиши натижасида Ғазода аксарияти аёллар ва болалардан иборат 33 мингдан зиёд фаластинлик нобуд бўлган.