Ссылки доступа

Қодиров вояга етмаган ўғиллари билан жанг қилаётгани акс этган видеони эълон қилди


Рамзан Кадыров
Рамзан Кадыров

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг уч фарзанди — Ахмат (2005 йилда туғилган), Зелимхон (2006) ва Адам (2007) Россия армияси ва Украина Қуролли кучлари ўртасида «шиддатли жанглар» кечаётган тўқнашув чизиғига борди. Қодировнинг сўзларига кўра, унинг фарзандлари ўт очиш учун россиялик аскарларга йўл очиб берган, аввалроқ эса улар Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлган.

«Ахмат, Эли ва Адам бир неча кундан бери Чеченистон республикаси делегацияси таркибида Ичкерия баталонлари аъзоларини фаол равишда қидирмоқда, йўл-йўлакай Чеченистон хавфсизлик кучларининг жойлашуви ва илғор позицияларини кўриб ўтмоқда», — деди Қодиров Telegram-каналида.

3 октябрь куни Рамзан Қодиров фарзандларини «олдинги сафга» жўнатишга ваъда берган эди. Унинг тушунтиришича, йигитлар ёшлигидан ҳарбий тайёргарликдан ўтган.

XS
SM
MD
LG