Ссылки доступа

Назарбоевнинг собиқ маслаҳатчиси Қозоғистоннинг Россиядаги янги элчиси этиб тайинланди


Даурен Абаев
Даурен Абаев

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев МДҲ Бош котиби ўринбосари ва собиқ маданият вазири Даурен Абаевни республиканинг Россиядаги янги элчиси этиб тайинлади. Бу ҳақда мамлакат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

“Давлат раҳбарининг фармони билан Даурен Аскербекович Абаев Қозоғистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди”, — дейилади президент қарорида.

Ушбу лавозимни 2020 йилнинг январидан бери Ермек Кошербаев эгаллаб келаётган эди. 16 июнь куни Тўқаев уни бу лавозимдан бўшатиб, Шарқий Қозоғистон вилояти маъмурияти раҳбари этиб тайинлади.

44 ёшли Даурен Абаев учта университетда таҳсил олган, улардан бири Нидерландиядаги Лейден университетидир. 2001 йилдан Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигида турли лавозимларда, Қозоғистоннинг Озарбайжон ва Нидерландиядаги элчихоналарида ишлаган.

2007 йилдан бошлаб у ўз фаолиятини республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев даврида бошлаган, 2011—2016 йилларда унинг матбуот котиби, сўнгра маслаҳатчиси бўлган.

Кейинчалик Ахборот вазири, Маданият ва спорт вазири лавозимларида ишлаган. У шу йилнинг март ойида МДҲ Бош котиби Сергей Лебедевнинг ўринбосари бўлди.

XS
SM
MD
LG