Ссылки доступа

Давлатга $1,6 млрд  қайтарган Назарбоевнинг жияни колониядан чиқди


Суд унинг ўталмай қолган жазосини озодликни чеклаш жазосига алмаштирди.

Бюджет маблағларини ўзлаштиргани учун қамалган Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболди колониядан муддатдан аввал чиқди. Суд унинг ўталмай қолган жазосини озодликни чеклаш жазосига алмаштирди.

Бу ҳақда Шарқий Қозоғистон вилояти судлари матбуот хизмати хабар берди.

Суд ўз қарорини маҳкум жазонинг камида учдан бир қисмини ўтаб бўлганлиги, етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, шунингдек, колония маъмурияти томонидан ижобий тавсифланганлиги билан изоҳлади.
Маҳаллий ОАВ Сотиболди, жумладан, президент Қосим-Жомарт Тоқаевдан кечирим сўрагани акс этган видеони тарқатмоқда.

Аввалроқ, Коррупцияга қарши кураш хизмати Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболди мамлакатдан ноқонуний олиб чиқиб кетган 732 миллиард тенгедан (1,6 млрд доллар) ортиқ маблағ бюджетга қайтарилганини маълум қилганди.

Қайрат Сотиболди 2022 йил сентябрида олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Шунингдек, унинг мол-мулки мусодара қилиниб, 10 йилга давлат лавозимларида ишлаш тақиқланган.

У “Транспорт сервис маркази” компаниясининг 28 миллиард тенгедан ортиқ маблағини ўзлаштириш ҳамда «Қозоқтелеком» компаниясига 12 миллиард тенгедан ортиқ моддий зарар етказишда айбдор деб топилган.

XS
SM
MD
LG