Ссылки доступа

Қозоғистонда 2027 йилдан харажатлари декларациядаги даромадидан кўп бўлган мансабдорни ишдан олиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди


Қозоғистон парламенти Сенати 2027 йилдан бошлаб декларацияларда даромадлар ва харажатлар ўртасида тафовут бўлган мансабдор шахслар учун жавобгарликни кучайтирувчи, хусусан, жарима миқдорини ошириш ва давлат хизматидан бўшатиш каби жазони жорий қилувчи коррупцияга қарши тузатишларни қабул қилди.

Бу ҳақда парламент сайтида айтилади.

Депутатлар “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш ва давлат ҳимоясига олинадиган шахслар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди.

Ҳужжатда мансабдор шахслар ва уларнинг турмуш ўртоқларини ноқонуний бойиб кетганлик учун жарималар миқдори кўрсатилган. Хусусан, агар давлат хизматчисининг харажатлари ва даромадларидаги фарқ минг ОҲТ (бу тахминан 3 миллион тенге, ОҲТ “ойлик ҳисоб-китоб индекси”, 1 ОҲТ 3180 тенгега тенг) дан ошса, “фискал санкция", яъни маъмурий жарима тайинланади, бу фарқ суммасининг 90% га тенг бўлади.

Қонун лойиҳасида, шунингдек, агар декларациядаги тафовутлар йиллик даромаддан минг ОҲТ олиб ташланган бўлса, “мансаб санкциялари”, яъни уч йил муддатга ишдан бўшатиш ва шу вақт ичида давлат муассасаларида лавозимни эгаллашни тақиқлаш назарда тутилган.

"Шу билан бирга, ҳар бир бундай ҳолатда мансабдор шахсга харажатларнинг қонунийлигини асослаш имконияти берилади. Бу Солиқ кодексида аллақачон кўзда тутилган”, — деди Коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси ўринбосари Улан Сарқулов.

Бундан ташқари, депутатлар коррупция фактлари тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишга оид тузатишларни маъқулладилар. Сарқуловнинг таъкидлашича, ҳозирда Қозоғистонда мавжуд ҳимоя чоралари етарли эмас ва фақат реал таҳдид, зўравонлик ёки бошқа жисмоний ҳаракатлар мавжуд бўлганда қўлланилади.

Шундай қилиб, коррупция ҳақида хабар берган шахс махсус комиссия тавсиясисиз интизомий жавобгарликка тортилиши ёки лавозимидан озод этилиши ёки бошқа лавозимга ўтказилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги қоида киритилди. Объектив қарор қабул қилиш учун бундай комиссиялар йиғилишларига коррупцияга қарши кураш агентлиги вакилларини таклиф қилиш керак бўлади.

XS
SM
MD
LG