Ссылки доступа

Қозоғистон хорижликларнинг мамлакатда визасиз қолиш муддатини қисқартирди


Очередь из россиян у миграционного управления в Актобе, сентябрь 2022 года

Қозоғистон муҳожирларнинг мамлакатга кириши ва бўлиши қоидаларини кучайтирди. Сешанба куни эълон қилинган ҳукумат қарори чет элликлар учун рухсат этилган бўлиш муддатларини ўзгартирди.

Хусусан, визасиз муҳожирлар Қозоғистонда чегарани кесиб ўтган кундан бошлаб 30 кунгача, жами – 180 календарь кунлик ҳар бир даврда 90 кун бўлишлари мумкин бўлади.

Россияни ўз ичига олган Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқаролари учун янги қоидалар Қозоғистон ҳудудида 180 кунлик муддат ичида 90 кун бўлишини кўзда тутади.

Шундай қилиб, янги қоидаларга кўра, Қозоғистонни тарк этиш ва дарҳол қайтиб келиш мумкин бўлмайди, яъни "Visa Run" деб аталадиган муддатни амалга ошириш мумкин бўлмайди (Visa Run - қонунчилик шартларини янгилаш учун чегарани кесиб ўтиш). Янги қоидалар 26 январдан кучга киради, деб хабар қилмоқда Озодлик радиосининг қозоқ хизмати.

Сентябрь ойида Украинадаги урушга сафарбарлик эълон қилинганидан кейин Қозоғистон руслар учун эмиграциянинг асосий йўналишларидан бирига айланди. ФСБ чегара хизмати маълумотларига кўра, ўтган йилнинг учинчи чорагида деярли 1,3 миллион Россия фуқароси Қозоғистонга жўнаб кетган, деб ёзади Медиазона. Яна бир шундай йўл, масалан, Грузия эди - визасиз режим ва яшаш учун рухсат олишнинг оддий тартиби туфайли.

XS
SM
MD
LG