Ўзларини номзод сифатида кўрсатган сиёсатчилар сайлов натижаларини бекор қилишни ва уни бошқатдан ўтказишни талаб қилмоқдалар.
Ўз-ўзини кўрсатган номзодлар кўп йиллар давомида илк бор иштирок этган парламент қуйи палатасига навбатдан ташқари сайловлар 19 март куни бўлиб ўтди. Душанба куни Марказий сайлов комиссияси расмий натижаларни эълон қилди, унга кўра, парламентдаги асосий ўринни ҳукмрон «Аманат» партияси сақлаб қолган.
Сайловлар вақтида сайлов участкаларида оммавий қонунбузарликлар, сайлов бюллетенларини тўлдириш ва якуний баённомаларни қалбакилаштириш ҳолатлари кузатилган.
Овозларни санаш жараёнида қонунбузарликлар қайд этилгани ҳақида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) миссияси кузатувчилари ҳам хабар беришди.
“Биз сайлов жараёнининг шаффофлигига зид бўлган муҳим процессуал қонунбузарликларни [...] аниқладик”, деди ЙХҲТ сайловни кузатиш миссияси координатори ва раҳбари Ирен Чараламбидес.
Расмийлар қозоқ мустақил кузатувчилари ҳам, ЕХҲТ миссияси ҳам эътибор қаратган айрим қонунбузарликларни тан олди, бироқ бу овоз бериш натижаларига таъсир қилмаслигини даъво қилди.
Мустақил сиёсий таҳлилчиларнинг айтишича, ҳукумат ўтган январь ойида минглаб одамлар қарши чиққан тизимни қоралаб, содиқ парламентни қайта тузган.