Ссылки доступа

Қозоғистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади


Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган подписали совместное заявление о расширенном стратегическом партнерстве. 10 мая 2022 года
Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган подписали совместное заявление о расширенном стратегическом партнерстве. 10 мая 2022 года

Қозоғистон ва Туркия ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишув имзоланди, деб хабар бермоқда «Озодлик» радиосининг қозоқ хизмати расмий ОАВга таяниб.

Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Туркияга давлат ташрифи доирасида «Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорликни тартибга солувчи» қатор ҳужжатлар имзоланди, дея хабар беради Қозоғистон Мудофаа вазирлиги. Бироқ тўлиқ тафсилотлар келтирилмаган.

Туркия Мудофаа вазирлиги таъкидлаганидек, Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар Туркия-Қозоғистон мудофаа алоқаларини, жумладан, «қўшма ҳарбий машғулотлар ва мудофаа саноати соҳасида» кенгайтириш муҳимлигига ишора қилди.

«Имзоланган умумий декларация шарофати билан биз шериклигимизни стратегик шерикликнинг янги даражасига кўтардик. Туркия ва Қозоғистон икки қардош давлатдир», — деди Тўқаев Эрдўған билан учрашувдан сўнг..

Қозоғистон ва Туркия расмий делегациялари ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича жами 14 та ҳужжат имзоланди. Оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум, халқаро қўшма юк ташиш ва божхона назорати тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича келишувлар, ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум шулар жумласидандир.

Тўқаев 2019 йилда давлат раҳбари лавозимига киришганидан бери илк бор Туркияга давлат ташрифи билан келди. Унинг ташрифи Россиянинг Украинага давом этаётган ҳарбий ҳужуми фонида амалга оширилмоқда. Айрим экспертларнинг қайд этишича, эндиликда Анқарада Москва ўз таъсир зонаси деб ҳисоблаган Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш имконияти мавжуд.

Туркия Киев ва Москва ўртасидаги музокараларда воситачилардан бири ҳисобланади. Қозоғистон Украинага бостириб кириши пайтида Россияни қўллаб-қувватлашдан бош тортди ва 9 май куни расмийлар Россия ҳарбий тажовузкорлиги билан боғлиқ бўлган рус рамзлари, хусусан Георгий ленталари ва З ҳарфини қўллашни тақиқлади.

XS
SM
MD
LG