Қозоғистонда 14 кишининг ўлимига сабаб бўлган "Семей ўрмони" қўриқхонасидаги ёнғинлардан кейин очилган жиноий иш доирасида қўриқхонанинг икки ходимига суд ҳукми ўқилди. Улар эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги талабларини бузишда айбдор топилган ва етти йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Улар шунингдек жабрланувчиларга 7 млн тенге (15 860 доллар) тўлаб бериши керак.
Айбдорлар, “Семей ўрмони” қўриқхонаси директори ва қўриқхонанинг Новошулбинск бўлими раҳбари 2023 йил июнь ойида содир бўлган кенг кўламли ёнғин вақтида “ўз хизмат вазифасина совуққонлик билан ёндашган, вазиятни нотўғри баҳолаган ва ёнғинни ўчиришда техника хавфсизлигига риоя қилишни таъминламаган”.
Бунинг натижасида ёнғинда 14 киши ҳалок бўлган ва 60 минг гектар ўрмон ёниб кетган. Ушбу фожиада расман қўриқхона раҳбарияти айбдор топилган. Бироқ ўрмончиларнинг Озодлик радиосига маълум қилишича, сўнгги йилларда давлат ёнғинларни ўчириш учун деярли маблағ ажратмай қўйган.
Семей ўрмони жами 656 минг гектарни эгаллайди.
Бироқ ўрмончиларнинг Озодлик радиосига маълум қилишича, сўнгги йилларда давлат ёнғинларни ўчириш учун деярли маблағ ажратмай қўйган.