Унга кўра, Киевга “турли йўналишлардан бир вақтнинг ўзида дронлар, қанотли ракеталар ва таҳминан баллистик типдаги ракеталар билан ҳужум қилинди”.
Попко ракеталарнинг асосий қисми уриб туширилганини маълум қилди. Киев мэри Виталий Кличко ракеталар қолдиқлари пойтахтнинг Соломенск, Шевченко, Святошинск, Оболонск ва Дарниц туманларида топилганини билдирди. Ҳалок бўлганлар ва яраланганлар тўғрисида маълумот берилмади.
Бу май ойи бошидан бери Киевга қилинган саккизинчи ҳаво ҳужуми бўлди. Украина Қуролли Кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийга кўра, Россия Киевга турли типдаги 18 та ракета билан ҳужум қилган.
МиГ-31К русумидаги олтита самолётдан олтита “Кинжал”, Қора денгиздаги Россия кемаларидан тўққизта “Калибр”, С-400, ва “Искандер-М” тизимидан учта ер усти ракетаси отилган. Украин ҳарбийларига кўра, Россия “Шахед” камикадзе дронларини ҳам қўллаган.
Россия Мудофаа вазирлиги бу хабарга муносабат билдирмади.
Ўтган тун давомида Украина пойтахти Киев Россия томонидан кенг қамровли равишда бомбардимон қилинди, деб билдирди шаҳар ҳарбий администрацияси раҳбари Сергей Попко.