Ссылки доступа

Хитой Тайван атрофидаги олтита ҳудудда ҳарбий машғулотларни бошлади


Cолдаты Народно-освободительной армии Китая, 4 января 2021 года

Хитой АҚШ делегациясининг оролга ташрифи ортидан Тайван атрофидаги олтита ҳудудда жанговар ўқ отиш машқларини бошлади.

The Guardian нашрининг ёзишича, машғулотлар ўтказиладиган баъзи ҳудулар Тайван ҳудудий сувлари билан кесишади ва муҳим денгиз портлари яқинида жойлашган.

Тайваннинг номи ошкор этилмаган расмийсига кўра, Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг 10 га яқин кемаси қисқа вақт ичида мамлакатлар ҳудудий сувларини ажратиб турувчи чизиқни кесиб ўтган. Бундан ташқари, Хитойнинг бир нечта самолётлари ҳам чизиқни кесиб ўтиб, Тайванни уларнинг фаолиятини кузатиш учун ракета тизимларини жойлаштиришга мажбур қилди. Нашрнинг ёзишича, Тайван армияси “уруш изламасдан урушга тайёрланмоқда”.

Хитой АҚШ делегацияси, жумладан, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайванга ташрифи ортидан тўрт кунлик ҳарбий машғулотлар ўтказилишини эълон қилди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пекин ушбу ташрифни ўз суверенитетига путур етказиш деб ҳисоблаши ҳақида огоҳлантирди ва Вашингтонни жиддий оқибатларга олиб келиши билан таҳдид қилди.

XS
SM
MD
LG