Ссылки доступа

Шимолий Корея демилитаризациялаштирилган ҳудуддаги кореялараро йўлни миналаштирди


Демилитаризация ҳудудидаги кўприк, Жанубий Корея
Демилитаризация ҳудудидаги кўприк, Жанубий Корея

Йил бошида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея билан бирлашиш ғоясидан воз кечишга чақирди ва Сеулни асосий душман сифатида эътироф этди.

Шимолий Корея икки Кореяни ажратиб турувчи демилитаризациялаштирилган ҳудуддаги асосий йўлни миналаштирди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, жанубий кореяликлар Шимолий Корея Сеулдан 85 километр узоқликда бўлган демилитаризациялаштирилган ҳудуддаги йўлни миналаштирганини илк бор ўтган йили охирисида пайқаган.

Кейинчалик Шимолий Корея ҳарбийлари яна иккита йўлда кузатилган, март ойида эса улар йўл бўйидаги ўнлаб кўча чироқларини олиб ташлаган.

Икки давлат ўртасидаги йўл 2018 йилда ўзаро келишувга мувофиқ қурилган. Ўша пайт Сеул ва Пхенян 1950-1953 йиллардаги Корея уруши пайтида ҳалок бўлганларнинг қолдиқларини топиш учун биргаликда ҳаракат қилаётган эдилар.

Бу йилнинг бошида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея билан бирлашиш ғоясидан воз кечишга чақирди ва Сеулни асосий душман сифатида эътироф этди. Ким Чен Инга кўра, Жанубий Корея қарийб 80 йилдан бери КХДР раҳбарларини ва тизимини ағдариш сиёсатини олиб бормоқда.

Ким Чен Ин Жанубий Корея билан ҳамкорликни ривожлантиришга маъсул қатор ҳукумат идораларини тарқатиб юборди.

XS
SM
MD
LG