Ссылки доступа

Шимолий Корея атмосферада симуляция қилинган ядровий портлашни амалга оширганини даъво қилмоқда


Шимолий Корея 27 март куни «Ер-ер» тактик ракеталари ёрдамида атмосферада симуляция қилинган ядровий портлашни амалга оширди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) маълум қилди.

КХДР давлат агентлиги ядро портлаши имитацияси 500 м баландликда амалга оширилганини қайд этди.

Аввалроқ, 27 март куни эрталаб КХДР Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига тушиб қолган Япон денгизи томон иккита баллистик ракетани учиргани хабар қилинганди.

Пентагон бу операциялар Қўшма Штатлар ва унинг минтақадаги иттифоқчилари учун бевосита хавф туғдирмаслигини маълум қилди, департамент эса КХДР ҳарбий дастурининг “беқарорлаштирувчи таъсири”ни қайд этди.

Бу учириш йил бошидан бери ўнинчиси бўлди. Шимолий Корея саккиз марта баллистик ракеталарни синовдан ўтказди. 18 февраль ва 16 март кунлари Пхенян «Хвасон-15» ва «Хвасон-17» қитъалараро баллистик ракеталарини муваффақиятли учирди.

XS
SM
MD
LG