Ссылки доступа

Россияда йўловчи поезд рельсдан чиқиб кетди, камида 70 киши жароҳат олди


Тергов қўмитаси қайд этишича, дастлабки маълумотларга кўра, аварияда ҳалок бўлганлар йўқ.

Россияда йўловчи поезд рельсдан чиқиб кетди, камида 70 киши жароҳат олди. Коми Республикасида Воркута – Новороссийск йўловчи поездининг тўққиз вагони рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда “Россия темир йўллари” ширкати хабар берди.


ТАСС агентлиги камида 70 нафар одам жароҳат олганини ёзмоқда. 14 та вагондан иборат поезд 232 йўловчини ташиётган бўлган.

Тергов қўмитаси қайд этишича, дастлабки маълумотларга кўра, аварияда ҳалок бўлганлар йўқ.

Shot телеграм канали ағдарилган вагонлар тагида камида олти нафар оғир жароҳатланган поезд йўловчиси қолиб кетганини ёзмоқда.

Аварияга ювиб кетилган йўл сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. «Интерфакс» хабарига кўра, ҳайдовчи олдиндаги темир йўлнинг ҳолатини визуал баҳолагандан сўнг фавқулодда тормозни босган.

Айни пайтда минтақада поездлар қатнови тўхтатилган. Тергов қўмитаси авария юзасидан жиноий иш қўзғатди.

XS
SM
MD
LG