Ссылки доступа

Ғарбий Қозоғистондаги тошқинларидан жабрланганлар ҳукумат билан судлашмоқда


Кулсарида баҳорги тошқинлар натижасида 3 мингга яқин уй сув остида қолиб, 4 киши ҳалок бўлганди.

Атирау вилояти Кулсари шаҳрида сув тошқинидан зарар кўрган уйларни баҳолаш ишлари якунланди. Расмий маълумотларга кўра, ҳокимлик билан 2650 та уй эгаси шартномалар имзолаган, уларга 72 миллиард тенгега яқин (150 млн доллардан ортиқ) компенсация тўланган.

Баъзилар тошқинлар натижасида вайрон бўлган уйлар учун таклиф қилинган товонлардан норози. Шулардан бири, Алмагул Жаунбаева ҳокимлик томонидан таклиф қилинган 21 миллион тенге (44 минг доллар) суммаси камлиги ҳақида судга даъво киритган. Унинг айтишича, уйи яроқсих ҳолатга келиб қолгани учун бутунлай бузиб ташланиши керак ва уни тиклаш учун кўпроқ маблағ талаб қилинади.

Кулсариликларнинг бир қисми компенсация пулидан бошқа аҳоли пунктларидан уйлар сотиб олди.

Кулсари аҳолиси мустақил техник тадқиқот ва баҳолаш натижаларини қўлига олган. Баҳолаш комиссиясининг қароридан қониқмаган фуқаролар "табиий офатлар оқибатида жабрланганларга етказилган зарарни (зарарни) баҳолаш ва қоплаш" учун туман комиссиясига мурожаат қилишлари мумкин, дея хабар берди маҳаллий ҳокимлик. Шунингдек, комиссия хулосасидан норози бўлган тақдирда, улар судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Кулсарида баҳорги тошқинлар натижасида 3 мингга яқин уй сув остида қолиб, 4 киши ҳалок бўлганди. Бугунги кунга қадар 2635 та хонадон эгаларига тўловлар амалга оширилган, 15 та хонадон эгалари билан музокаралар олиб борилмоқда. 1453 та уй авариявий ҳолатда, 1180 та уй капитал таъмирга муҳтож. Эвакуация марказида 3 та оила, жами 21 киши истиқомат қилмоқда. Жабрланганларга маҳаллий бюджетдан ва йирик компаниялар ва ҳомийлар ҳисобидан пул тўловлари амалга оширилган.

XS
SM
MD
LG