Ссылки доступа

Ксения Собчак жиноий ишда гумонланувчига айланиб, Россияни тарк этди


Россиялик журналист ва медиа менежери, 2018 йилги сайловларда президентликка собиқ номзод Ксения Собчак жиноий ишда гумонланувчига айланди. У мамлакатни тарк этишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда аноним манбаларга таяниб, «ТАСС» ва «База» хабар бермоқда.

Худди шу иш бўйича Собчакнинг тижорат директори Кирилл Суханов ва Москва ижтимоий ҳаётининг таниқли иштирокчиси, Татлернинг собиқ бош муҳаррири Ариан Романовский ҳибсга олингани хабар қилинган. Тергов улар «Ростех» раҳбари Сергей Чемезовдан 11 миллион рубль ундирганини даъво қилмоқда. ТАСС агентлигининг суд залидан хабар беришича, Суханов ўз айбини қисман тан олишга тайёр эканини айтган. Москва суди уни 2 ойга тергов изоляторига жўнатди.

Ксения Собчакнинг Россиядан кетишини РИА Новости давлат агентлиги ўз манбасига таяниб тасдиқлади. Айтилишича, телебошловчи 26 октябрга ўтар кечаси Минск орқали Литвага жўнаб кетган; бир вақтнинг ўзида, манбаларга кўра, Собчакни Москва аэропортида ушлаб туришга тайёргарлик кўрилган.

Кейинчалик Собчакга нисбатан товламачилик айби билан жиноий иш очилгани маълум бўлди. Бу ҳақда ТАСС манбаларга таяниб хабар берди – унинг айбланувчи эканлиги ҳақида ҳали расмий маълумотлар йўқ. Собчакнинг ўзи нашр пайтида бу хабарга изоҳ бермади.

«Собчак Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 163-моддаси 3-қисми «б» банди (ўта йирик миқдорда мол-мулк олиш мақсадида товламачилик) бўйича гумон қилинмоқда. Иш бўйича жабрланувчи «Ростех» компаниясининг мансабдор шахсидир», — дейилади агентлик хабарида.«ТАСС» изоҳ учун Собчакка мурожаат қилди, аммо у бу ҳақда изоҳ бермади. Унга қўйилган айблов 15 йилгача озодлик маҳрум қилишни назарда тутади.

Эрталаб Собчакнинг Москва вилоятидаги элит қишлоғидаги уйида тинтув ўтказилди. Уни Ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича Бош бошқармасининг Бош тергов бошқармаси терговчилари тезкор ва махсус кучлар ҳамроҳлигида амалга оширди.

Айбланувчилар 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. «База»нинг таъкидлашича, ишнинг ташаббускори «Ростех» давлат корпорациясининг махсус топшириқлар бўйича директори Василий Бровко бўлган. Украинадаги уруш туфайли у ва унинг рафиқаси Тина Канделакига қарши АҚШ санкциялари июнь ойида киритилган эди.

Собчак аввалроқ Сухановнинг ҳибсга олинишига изоҳ бериб, воқеаларни «бемаънилик» ва ОАВнинг таъқиби деб атаган эди.

XS
SM
MD
LG