Ссылки доступа

Суд "Азаттиқ Медиа"нинг ҳисоб рақамларидан тақиқни олиш ҳақидаги даъвосини кўриб чиқишдан бош тортди


Бишкек маъмурий суди “Азаттиқ Медиа”нинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Давлат молиявий разведка хизматининг нашрни жиноий даромадларни легаллаштиришга алоқадор шахслар рўйхатига киритиш тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқишни рад этди.

Адвокат Нурбек Сидиқовнинг айтишича, иш моҳиятан кўриб чиқилмагани учун суд қарорини ноқонуний деб билишини таъкидлади.

Компания ўз ҳисоб рақамлари блоклангани сабаб ўз пулларини ишлата олмаган. Натижада бошқарув компанияси солиқларни ўз вақтида тўламагани учун давлат ҳисобига 100 000 сомдан ортиқ (1150 доллар) жарима ва пеня ўтказишга мажбур бўлди.

7 март куни Бишкек маъмурий суди «Озодлик Европа/Озодлик Радиоси» нинг қирғиз хизмати веб-сайтларини блокировка қилишнинг ноқонунийлиги ҳақидаги даъвони рад этди.

Радионинг қирғиз хизматига кўра, судда Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги вакиллари Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги можаро ҳақидаги "Настоящего Времени" тайёрлаган материални мувозанатли, деб тан олишган. "Азаттиқ Медиа" адвокатлари Маданият вазирлиги нашрнинг веб-сайтлари блокланишига сабаб бўлган чегара можароси ҳақидаги видео объектив тақдим этилганини таъкидлади.

Нашр сайтлари Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг ўтган йилнинг 26 октябрдаги қарори билан блокланган эди. Бунгача Азаттйк Медиа департаментдан 24 соат ичида Настоящего Времени YouTube каналидан жонли эфир ёзувини олиб ташлаш талаби билан хат олган.

XS
SM
MD
LG