Ссылки доступа

Қирғизистонда Донбасдаги уруш ҳақидаги рус тарғибот фильмларини намойиш этиш тақиқланди


Қирғизистон «Ҳақиқат вақти» фестивали доирасида Донбасдаги уруш ва Қримнинг аннексия қилиниши ҳақидаги рус фильмларини намойиш қилишни тақиқлади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Азамат Жаманқулов маълум қилди.

Унга кўра, “Қирғизистонтамасси” давлат муассасаси илгари берилган прокат сертификатларини бекор қилади ва мамлакатда фильмлар намойишини тақиқлайди. Вазир бу қарорни «ҳозирги халқаро вазият» ва Қирғизистоннинг бетарафлик позицияси билан изоҳлади.

«Гармония» фестивали рус маданият маркази томонидан ташкил этилди. Бишкек ва Ўш шаҳарларида «Қрим», “Донбас”, «Милиция» ва бошқа фильмларни намойиш этишни режалаштиришган. Кинофестивалдаги биринчи уриниш муваффақиятсиз тугади. Фильмлар фаоллар томонидан танқид қилинди ва намойиши режалаштирилган савдо марказларидан бири лойиҳада иштирок этишдан бош тортди. Жаманқулов 21 апрель куни депутатлар саволларига жавоб берар экан, департамент фильмларни намойиш этишга рухсат берганини айтди.

Ушбу ва фестивалнинг бошқа фильмлари намойиш этилиши ҳақидаги реклама баннерлари бутун Бишкек бўйлаб осилган, шунингдек, Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси сайтида кинофестиваль ҳақида эълон эълон қилинган.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси аввалроқ 9 май куни қирғиз халқини «З» ҳарфи туширилган ҳарбий кийим ва костюм киймасликка чақирган. Агентлик бундай кийим «миллатлараро адоватни қўзғатишга ҳисса қўшиши»ни айтиб, жавобгарликдан огоҳлантирган.

XS
SM
MD
LG