Ссылки доступа

Қирғизистон КХШТ “Бузилмас биродарлик – 2022” ҳарбий машғулотларини бекор қилди


Флаги государств-членов ОДКБ
Флаги государств-членов ОДКБ

Қирғизистон Мудофаа вазирлиги КХШТ қўшинларининг 10-14 октябрь кунлари ўтказилиши керак бўлган “Бузилмас биродарлик – 2022” ҳарбий машғулотлари бекор қилинганини маълум қилди. Департамент бекор қилиш сабабини айтмади.

26 сентябрдан 8 октябргача КХШТ тинчликпарвар қўшинлари Қозоғистонда “Ўзаро ҳамкорлик-2022”, «Поиск-2022» ва «Эчелон-2022» ўқув машғулотларини ўтказди. Ҳарбий хизматчилар, жумладан, Россия ва Беларус иштирокчилари ўшанда Қирғизистонга жўнаб кетишлари керак эди, бироқ ҳозирда улар ўз ватанларига қайтишлари хабар қилинмоқда.

Машқларнинг бекор қилинишига сабаблардан бири Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яқинда содир бўлган можаро бўлиши мумкин. Томонлар бир-бирини можарони қўзғатганликда айблади. Шундан сўнг Қирғизистон парламентининг айрим депутатлари Тожикистон армиясини қўшма машғулотлардан олиб чиқишни талаб қилди.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ОДКБ) 1992 йилда ташкил этилган. Айни пайтда унинг таркибига Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради. Битим можароларни бартараф этиш, табиий офатлар оқибатларига қарши курашиш ва ташқи таҳдидларни, жумладан, ҳарбий таҳдидларни қайтаришда ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади. Коллектив тинчликпарвар кучлар ҳар йили қўшма машғулотлар ўтказади.

XS
SM
MD
LG