Қирғизистон Дин ишлари қўмитаси "фуқаронинг шахсини аниқлашга имкон бермайдиган" кийим учун жарима жорий этишни таклиф қилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Ҳужжатга кўра, "жамоат жойларида фуқаронинг шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган ниқоб кийиш, меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ кийимлардан ташқари" таҳминан 235 доллар миқдорида жаримага солинишга сабаб бўлади.
Ҳужжатда кийим-кечакдан ташқари сиёсий партиялар фаолиятини тартибга солиш таклиф қилинган. Диний партияларни тузиш, партиялар диний фаолият билан шуғулланиши ҳамда диний фаолият субъектларидан маблағ олиши тақиқланмоқда. Бундан ташқари, миллий парламент ва маҳаллий кенгашлар депутатларига ўз фаолиятини диний фаолият билан бирга олиб бориш тақиқланмоқда.
Қирғизистонда "шахсини аниқлашга имкон бермайдиган" кийим учун жарима солиш таклиф қилинмоқда
Ҳужжатда кийим-кечакдан ташқари сиёсий партиялар фаолиятини тартибга солиш таклиф қилинган.