Ссылки доступа

Лиз Трасс Британия бош вазири лавозимидан истеъфо берди


Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс истеъфога чиқди. У лавозимда бор-йўғи 44 кун ўтирди. Бу Британия тарихидаги энг қисқа муддатдир. Бундан аввалгиси 1827 йилда сил касалидан вафот этгунига қадар ҳукуматга раҳбарлик қилган Жорж Каннинг бўлган эди.

Трасс консерватив партия раҳбари ва бош вазир лавозимига бундан беш ҳафта аввал сайланган эди. Унинг солиқ тизимини ислоҳ қилиш режаси жамоатчилик ғазабига сабаб бўлиши ортидан Трасс молия вазирини ўзгартиришга мажбур бўлди. Бош вазирнинг рейтинги орадан бир ярим ой ўтиб, шу йил июлида истеъфога чиқарилган Борис Жонсоннинг рейтингидан ҳам пастроқ кўрсаткични қайд этди.

Шу ой бошида ўтказилган омма сўрови натижаларига кўра, британияликларнинг 67 фоизи ҳукуматни ноқобил деб ҳисоблайди. Би-би-сининг хабар беришича, сўнгги ҳафталарда консерваторларнинг омма орасида машҳурлиги ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш бошланганидан буён энг қуйи нуқтага тушиб кетган.

XS
SM
MD
LG