Ссылки доступа

Макрон Киевда: Украинага зудлик билан Европа Иттифоқига номзод мақоми керак


Лидеры четырёх стран ЕС на встрече с Владимиром Зеленским, Киев, 16 июня 2022 года

16 июнь, пайшанба куни Киевга ташриф буюрган Европа Иттифоқи етакчилари Украинага зудлик билан ЕИ аъзолигига номзод мақомини бериш ғоясини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Украина пойтахтида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Франция президенти Эммануэл Макрон маълум қилди.

Макрондан ташқари Киевга Германия канцлери Олаф Шолw, Италия бош вазири Марио Драги ва Руминия президенти Клаус Ёханнис ташриф буюрди.

“Биз тўрттамиз ҳам дарҳол Европа Иттифоқига номзод мақомини қўллаб-қувватлаймиз”, деди Макрон. Унинг қўшимча қилишича, Франция Украинага қурол етказиб бериш ҳажмини оширади.

Драги Италиянинг Украинани Европа Иттифоқининг бир қисми сифатида кўришни хоҳлаётганини қайд этди. Италия бош вазири, шунингдек, матбуот анжуманида Украина ҳудудидаги тахмин қилинган ҳарбий жиноятларни тергов қилишни тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди.

Германия канцлерининг сўзларига кўра, Берлин керак бўлганда Украинани қўллаб-қувватлайди. Олаф Шолц Германия 800 минг украиналик қочқинни қабул қилганини, шунингдек, Украинага молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатаётганини таъкидлади. Шолц Украинага тўлақонли аъзолик бериш учун “демократия ва қонун устуворлиги талаблари бажарилиши керак”лигини таъкидлади.

Йиғилишда Қора денгиз портларида уруш туфайли тўсиб қўйилган Украина озиқ-овқат таъминоти мавзуси ҳам муҳокама қилинди. Италия бош вазири миналардан тозалаш ва етказиб бериш учун икки ҳафтадан кўп вақт қолмаганини таъкидлади. Макрон бунга жавобан Россия президенти билан дон етказиб бериш масаласини муҳокама қилиш учун алоқа каналини яратишни таклиф қилди.

Ўз навбатида, Владимир Зеленский Украина армияси учун Ғарб қуролларини олиш муҳимлигини яна бир бор таъкидлади. Украина президенти, шунингдек, Россия тинчлик кайфиятида эмаслигини ва фақат урушни хоҳлашини қайд этди.

Украина президенти девонининг маълум қилишича, учрашув чоғида Европа етакчилари Россияга қарши янги санкциялар, жумладан, газ эмбаргоси бўйича таклифларни етказган.

Кремль Европа етакчилари Киевга ташрифи чоғида нафақат қурол етказиб бериш масаласини муҳокама қилишига, балки “президент Зеленскийни вазиятга реал қарашга ундашига” умид билдирди. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

XS
SM
MD
LG