Ссылки доступа

«Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналду билан шартномани бекор қилди


Криштиану Роналду

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби Криштиану Роналду билан шартномани бекор қилди. Клуб сайтида билдирилишича, португалиялик футболчи ҳар икки томоннинг ўзаро келишуви ортидан жамоани зудликда тарк этади.

«Клуб унга "Олд Траффорд"даги икки мавсум давомида жамоага катта ҳисса қўшгани учун миннатдорчилик билдиради. У 346 та матчда 145 та гол урди. Келажакда унга ва оиласига барча яхшиликларни тилаб қоламиз», дейилади клуб баёнотида.

Яқинда Роналду британиялик телебошловчи Пирс Морганга интервью берган эди. У ўз интервьюсида «Манчестер Юнайтед» раҳбари Эрика тен Хаг билан ўзаро ҳурматга эга эмасликларини айтган. Бундан ташқари Роналду клубнинг мазкур мавсумдаги салбий кўрсаткичлари учун ўзини айбдор қилаётганларини, мураббийлар таркиби ўзгариши ортидан уни ҳам жамоадан кетишга мажбур қилишаётганини айтган эди.

Роналду 2021 йилда «Ювентус»дан «Манчестер Юнайтед»га қайтганди. У 2003-2009 йилларда ҳам «Манчестер Юнайтед» ўйинчиси бўлган.

Спорт журналистлари тарқатган маълумотларда айтилишича, Роналду АҚШ ёки Канада олий лигасида ўйнаётган жамоалардан бирига, ёки Саудия Арабистони жамоасига қўшилиши мумкин. Шунингдек, сўнгги маълумотларда унинг номзоди Мадриднинг “Реал” ва Англиянинг “Челси” жамоалари томонидан ҳам кўриб чиқилаётгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG