Ссылки доступа

Қозоғистонда McDonald's ресторанлари ёпилди


Олмаотадаги ёпиқ McDonald's, 2022 йил 28 ноябрь
Олмаотадаги ёпиқ McDonald's, 2022 йил 28 ноябрь

Қозоғистондаги McDonald's ресторанлари Россия компаниялари билан алоқаларини узганидан кейин вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Reuters вазиятдан хабардор учта манбага таяниб хабар бермоқда.

Охирги олти йил ичида McDonald's Қозоғистон озиқ-овқат бозорида асосий ўйинчига айланди. Корхона хориждан бир қанча товарлар, жумладан, мол ва товуқ гўшти сотиб олган. Сўнгги маҳсулот етказиб беришлар Россиянинг Мираторг компанияси томонидан амалга оширилган, деб ёзади Reuters.

Таниқли қозоғистонлик тадбиркор Қайрат Боранбоевга тегишли бўлганMcDonald's Food Solutions лицензияси эгаси Россиянинг Украинага ҳужумидан сўнг бошқа мамлакатлардан етказиб берувчиларни қидира бошлади ва маълум бир нуқтада Россия маҳсулотларини сотиб олишни тўхтатди, деб хабар берди компанияга яқин манба.

Бўранбоев давлат маблағларини ўзлаштиришда айбланиб, ҳибсга олинган. Қозоғистон расмийларининг айтишича, McDonald's фаолияти тўхтатилиши тадбиркорнинг асосий иши билан боғлиқ эмас.

Россиядаги McDonald's тармоғи Украина билан уруш туфайли Россияни тарк этди. Компаниянинг Россиядаги бизнесини Новокузнецклик тадбиркор Александр Говор сотиб олган. Янги ресторанлар тармоғи "Вкусно – и точка" деб номланади. Худди шу бренд остида McDonald's ресторанлари Беларус Республикасида ҳам ишлайди. У ерда уларни Бўранбоевга қарашли корхона бошқаради.

XS
SM
MD
LG