Ссылки доступа

Доғистон собиқ бош вазирининг ўғли қозоғистонлик талабанинг ўлдирилишида айбланиб, 13 йилга озодликдан маҳрум этилди


Доғистон ҳукумати собиқ раҳбарининг ўғли Муртузали Межидов қозоғистонлик МГИМО талабаси Томирис Байсафанинг ўлдирилиши иши бўйича 13 йилга қаттиқ режимли колонияга ҳукм қилинди. Ҳукм ҳакамлар ҳайъатининг ҳукми асосида Москванинг Измаиловский суди томонидан чиқарилган.

21 ёшли Байсафа 2018 йилнинг баҳорида университет биносининг тўртинчи қавати деразасидан йиқилиб, Склифосовский номидаги илмий-тадқиқот институтига ётқизилган ва 3 май куни вафот этган. Кейин эса “Ўз жонига қасд қилишга ундаш” моддаси бўйича жиноий иш очилган. РБК университет матбуот хизматида бу бахтсиз ҳодиса эканлигини айтди. Талабалардан бирининг айтишича, жабрланувчи деразадан ташқарига итариб юборилган ва бундан олдин у калтакланган.

Мажидов марҳум қизнинг курсдоши бўлган, баъзи маълумотларга кўра, улар учрашиб юришган. У 2020 йилнинг 29 июлида Москвада ҳибсга олинган, бунгача унга нисбатан ҳеч қандай айблов қўйилмаган. 2021 йил июнь ойида ҳакамлар ҳайъати кўпчилик овоз билан Межидовни оқлади. У суд залида озод қилинди. Бироқ, октябрь ойида Москва шаҳар суди оқлов қарорини бекор қилди ва ишни қайта кўриб чиқиш учун юборди.

Марҳум қизнинг онаси Жанна Ахметова суддан кейин апелляция шикояти беришини айтди. Унинг сўзларига кўра, судья унинг кўпгина илтимосларини рад этиб, айблов томонига баҳс учун бор-йўғи 15 дақиқа вақт берган, Меджидовнинг ҳимоясига эса деярли беш соат вақт берилган.

Муртузали Межидов ҳибсга олинганидан кейин Ахметова Инстаграмда Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев, Россия президенти маъмурияти ва Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикинга миннатдорчилик билдирди. "Президентимиз менга бу дунёда ҳамма нарса сотиб олинмаслигини, жавобгарликдан жазосиз қутулиб бўлмаслигини кўрсатди! Давлатнинг биринчи шахси оддий одамларнинг илтимосларига шундай жавоб бериши катта ҳурматга лойиқ! Раҳмат, президент!" дея ёзган аёл.

XS
SM
MD
LG