Ссылки доступа

Собянин меҳнат муҳожирларини Сахарова миграция марказида Россия армиясида хизмат қилиш учун рўйхатга олишни таклиф қилди.


Москва ҳукумати яқинда Сахарова миграция марказида чет эл фуқароларининг Россия армиясида ҳарбий хизматга киришиши учун тўлиқ инфратузилмани ўрнатади, деб ваъда берди Москва мери Сергей Собянин.

Унинг сўзларига кўра, Давлат Думаси томонидан Россия фуқаролигини соддалаштирилган қабул қилиш тўғрисидаги қонунга мувофиқ, РФ Қуролли Кучларида хизмат қилиш учун бир йиллик шартнома тузган хорижликлар узоқ кутмасдан фуқароликни олишлари мумкин бўлади.

Ўз навбатида, Москва ҳукумати Сахарова миграция марказида тўлиқ инфратузилмани жойлаштиради, бу эса чет эл фуқаролари учун РФ Қуролли Кучлари билан шартнома тузиш тартибини тезлаштиради ва соддалаштиради. "Шаҳар хизматлари шартномалар тузиш фуқаролар учун имкон қадар қулай бўлиши учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилади", деб ишонтирди Собянин.

Аввалроқ MediaHub Журналистика тадқиқот маркази ўзининг YouTube каналида Россиянинг “Вагнер ПМС” хусусий ҳарбий компанияси орқали Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларининг Украинадаги урушга Россия ҳудудларидаги хусусий қўриқлаш ширкатларига ходимлар ёллаш ниқоби остида жалб этилгани ҳақидаги терговни эълон қилган эди. Суриштирув муаллифларига кўра, Украинадаги урушда қатнашганлар учун ойига 240 минг рубль мукофот таклиф этилади.

Россияда Халқаро Миграция Ташкилоти (РХМТ) маълумотларига кўра, Марказий Осиёдан тўрт миллионга яқин муҳожир ишлайди: бир миллион Тожикистондан, бир миллион Қирғизистондан, икки миллионга яқин Ўзбекистондан ва 200 минг нафар Қозоғистондан.

Агар Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланишидан аввал Марказий Осиё давлатларидан келган минглаб меҳнат муҳожирлари Россия фуқаролигини олишни орзу қилган бўлса, 24 февралдан кейин манзара ўзгара бошлади. Иш шартномасини тузиш ва кейинчалик Украинадаги урушга тушиш хавфи уларни Россия паспортини олиш бўйича ўз қарашларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди.

XS
SM
MD
LG