Ссылки доступа

Москва вилоятида 2025 йилдан муҳожирларга кўпгина соҳаларда ишлаш тақиқланади


Москвадаги Крокус Сити концерт залига 22 март куни уюштирилган ҳужум ортидан Россияда марказий осиёлик муҳожирларга босим кучайди. Мамлакат бўйлаб аксил муҳожир кайфиятлари кучайган, миллатчилик ва ирқчилик ҳолатлари ошмоқда.

Москва вилоятида 2025 йил 1 январдан бошлаб муҳожирларга алкоголь ва тамаки савдоси, овқат тайёрлаш, ижтимоий хизматлар, спорт, маданият, дам олиш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ишлашни тақиқланади.

Вилоят ҳукумати раиси ўринбосари Наталя Масленскина бу қарорни мигрантлар ишлайдиган савдо тармоқларидан истеъмолчилар шикоятларининг кўпайгани билан изоҳлади. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, жорий этилган чекловлар "эҳтимолий низоларни камайтиришга ёрдам беради."

Масленнинанинг фикрича, патент асосида ишлаётган муҳожирлар ўрнини россияликлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар фуқаролари босиши мумкин. Ушбу ташкилотга Россиядан ташқари Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳам киради.

Москвадаги Крокус Сити концерт залига 22 март куни уюштирилган ҳужум ортидан Россияда марказий осиёлик муҳожирларга босим кучайди. Мамлакат бўйлаб аксил муҳожир кайфиятлари кучайган, миллатчилик ва ирқчилик ҳолатлари ошмоқда.

Терактдан сўнг Россиянинг турли минтақаларида ҳуқуқ-тартиботчилар хорижликлар яшайдиган ва ишлайдиган жойларда рейдлар ўтказа бошлаганлар. Айрим ҳолатларда мигрантлар ҳарбий комиссариатларда қайддан ўтказилган. Шу билан бир пайтнинг ўзида Россияда миллатчилар “рейдлари” ҳам бошланиб кетган – бу “рейдлар” давомида улар мигрантларни ишдан бўшатиш ва қизларнинг рўмолларини ечиштиришни талаб қилишган.

2023 йилнинг октябрь ойида Россия Давлат думасига хорижликларга бутун мамлакат бўйлаб мактабларда, фармацевтика соҳасида, давлат тиббиёт муассасаларида, такси ва юк ташишда ишлашни тақиқлаш кўзда тутилган қонун лойиҳаси киритилган.

2023 йил ноябрида Давлат думаси спикерининг ўринбосари Пётр Толстой “Россияда мигрантларга нисбатан позициянинг пассивлиги” юзасидан таассуф билдирган эди. Ўшанда у айрим постсовет республикаларидан келганларга курьер, такси ҳайдовчиси ва сотувчи бўлиб ишлашни тақиқлашни таклиф қилган эди.

XS
SM
MD
LG