Ссылки доступа

Михаил Саакашвили анорекция ташхиси билан қамоқхонадан касалхонага олиб кетилди


Михаил Саакашвили в суде

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Тбилисидаги Вивамеди касалхонасига жойлаштирилди.

У ерда собиқ давлат раҳбари кучли хавфсизлик ва тўлиқ махфийлик шароитида пайшанба куни эрталаб Рустави шаҳридаги қамоқхонадан олиб кетилган. Собиқ президент мансаб ваколатларидан ғаразли фойдалангани учун олти йиллик қамоқ жазосини ўтмоқда.

Касалхонада мисли кўрилмаган хавфсизлик чоралари кўрилди: собиқ давлат раҳбари жойлаштирилган палата клиниканинг бешинчи қаватида жойлашган. Илгари маҳкум мамлакат Адлия вазирлигининг жазони ижро этиш бошқармаси ходимлари рухсатисиз ҳеч ким билан мулоқот қила олмаслиги учун ундаги барча ойналар махсус пардалар билан қорайтирилган.

Куни кеча ташриф буюрган шифокорлар Саакашвилига анорекция – организмнинг овқат ейишдан бош тортиш синдроми ташхисини қўйишди.

Собиқ президентнинг мухолифатдаги «Бирлашган миллий ҳаракат» партияси Саакашвилини анорекция билан оғриган беморлар даволанадиган Европа ихтисослаштирилган клиникасига юборишни талаб қилмоқда. Омбудсман Нино Ломжария қошидаги шифокорлар кенгаши Грузияда ушбу синдром билан касалланган беморни даволашга қодир ихтисослашган клиника йўқ деган қарорга келди.

Михаил Саакашвили клиникада қанча қолишини ҳеч ким айта олмайди. Шифокорларнинг фикрича, касалликнинг асосий сабаби умрбод қамоқ жазоси ва Саакашвилининг касби ҳисобланган фаол сиёсий фаолият билан шуғуллана олмаслик оқибатида келиб чиққан асабий ва баъзи руҳий касалликлар бўлган.

Собиқ президент Грузия Жиноят кодексининг «хизмат мавқейидан ғаразли фойдаланиш» моддаси бўйича олти ва уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ҳозирда шаҳар судида собиқ президентга қарши яна учта жиноий иш кўрилмоқда.

XS
SM
MD
LG