Ссылки доступа

Milliyet: Истанбул Россия, Украина, Туркия ва БМТнинг йиғилишига мезбонлик қилади


Переговоры между Россией и Украиной в Стамбуле 29 марта

Келгуси ҳафтада Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари ўртасида Украинадан ғалла экспорти масаласи бўйича музокаралар Истанбулда ўтказилиши мумкин, дея хабар бермоқда Milliyet газетаси Туркия президентига яқин манбаларга таяниб.

Музокаралар гуруҳининг таркиби ҳозирча номаълум. Нашрнинг ёзишича, учрашувда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва БМТ бош котиби Антониу Гутерриш иштирок этиши мумкин.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков, Украинадан ғалла экспорти бўйича Туркия билан алоқалар борлигини тасдиқлади ва Мудофаа вазирлиги орқали музокаралар олиб борилишини қўшимча қилди.

БМТ матбуот хизмати ҳозирча мумкин бўлган музокаралар учун аниқ санани айтмаган.

Украина дон экспорти бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради. 2021 йилда у деярли 45 миллион тонна дон ва дуккакли экинларни сотди.

Россия томонидан Қора денгиз портлари тўсиб қўйилгани сабабли бугунги кунда 22 миллион тонна Украина донини экспорт қилиш имконсиз. БМТ матбуот котиби Маурицио Мартинанинг айтишича, Россиянинг Украинага бостириб кириши дунёда оч қолганлар сонининг 18 миллиондан 218 миллион кишига кўпайишига олиб келиши мумкин.

13 июнь куни Украина Болтиқ денгизи орқали янги денгиз йўли билан Европа Иттифоқига ғалланинг биринчи партиясини етказиб берди.

XS
SM
MD
LG