Ссылки доступа

Украинанинг Макеевкага берган ракета зарбалари оқибатида 63 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлди


Ракетная установка HIMARS, архив

Украина қуролли кучлари Донецкнинг Макеевка шаҳрига берган ракета зарбалари оқибатида 63 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Украина ҳарбийлари олтита HIMARS билан ҳаводан ҳужумни амалга оширган. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари иккита HIMARS ракетасини уриб туширган.

«Вақтинчалик жойлашув пункти юқори портловчи каллакка эга тўртта ракета томонидан йўқ қилиниши оқибатида 63 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлди», дейилади вазирлик баёнотида.

Макеевкадаги 19-сонли касб-ҳунар мактаби биносига қилинган ҳужум 1 январь куни кечқурун маълум бўлди. Украина қуролли кучлари стратегик алоқа бошқармаси маълумотларига кўра, зарбалар оқибатида 400 га яқин одам ҳалок бўлган бўлиши мумкин, яна 300 киши жароҳат олган. ОАВ ҳалок бўлганлар орасида сафарбар қилинганлар борлигини ёзмоқда.

Макеевкага зарба Россия телевидениеси президент Владимир Путиннинг янги йил табригини намойиш этаётган пайтда юз берган.

XS
SM
MD
LG