Ссылки доступа

Россия Мудофаа вазирлиги Азовстальнинг 1730 ҳимоячиси қўлга олинганини эълон қилди


Колонна автобусов с пленными, архив
Колонна автобусов с пленными, архив

Министерство обороны России 19 мая заявило ещё о 771 украинском военном, вывезенном с завода "Азовсталь" в Мариуполе на подконтрольную пророссийским сепаратистам территорию.

19 май куни Россия Мудофаа вазирлиги Мариуполдаги “Азовсталь” заводидан яна 771 нафар украиналик аскар россияпараст айирмачилар назорати остидаги ҳудудга олиб кетилганини маълум қилди.

Шундай қилиб, Россия департаменти маълумотларига кўра, 16 майдан бери заводдан таслим бўлган украиналик ҳарбийларнинг умумий сони 1730 нафарга етган, улардан 80 нафари ярадорлар.

Киев бу рақамларга ҳозирча изоҳ бермаган. Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр байрам арафасида Россия томонининг таслим бўлган украиналик ҳарбийлар ҳақидаги баёнотларини ишончли маълумот сифатида қабул қилмасликка чақирди.

Бироқ аввалроқ Украина расмийлари қўмондонлик буйруғи билан ҳарбийлар “Азовсталь”ни 16 май куни тарк этаётганини тасдиқлаган эди. Киевдаги расмий манбалар буни «эвакуация» деб атамоқда. Киев бу одамларни айирбошлаш тартиби орқали қайтаришни режалаштираётганини билдирди.

Ҳозирда завод ҳудудида қанча украиналик аскар қолгани номаълум. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, “Азовсталь”да 2500 га яқин одам бўлган. Украина томони заводдаги одамларнинг аниқ сонини билишини, аммо буни ошкор қилмаслигини даъво қилмоқда.

19 май куни Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотлар базасидан маълум бўлишича, Азов полки командирлари Сергей Величко ва Константин Немичев жиноий модда бўйича қидирувга берилган.

19 май куни Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Россия томони қўлида бўлган “Азовсталь” ҳимоячилари ҳарбий асирлар эканлигини ва уларнинг ҳуқуқлари Женева конвенцияси билан кафолатланганини билдирди.

XS
SM
MD
LG