Ссылки доступа

Украина Мудофаа вазирлиги Урожайное қишлоғи озод қилинганини эълон қилди


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Украина ҳарбийлари ҳужум пайтида Донетск вилоятидаги Урожайное қишлоғини озод қилди. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр маълум қилди.

"Урожайное озод қилинди. Ҳимоячиларимиз сафда мардоновор жанг қилмоқда. Ҳужум амалиётлари давом этмоқда", деб ёзди у Телеграм-каналида.

Душанба куни Малярнинг хабар беришича, Украина ҳарбийлари Донецк вилоятидаги Урожайное қишлоғида “аниқ ютуқларга эришган”, бу эса Украина армиясига Россия армияси томонидан қўлга олинган Бердянск ва Мариуполга йўл очади.

Дам олиш кунларида русларнинг уруш тарафдори бўлган блоглари рус армияси Урожайноедан чекинишни бошлагани ҳақида хабар беришди. Украина ҳарбийлари 8 август куни ҳужум бошлади. Ушбу аҳоли пунктида Мокрые Ялы дарёси бўйида рус қўшинларининг мустаҳкамланган ҳудуди жойлашган эди. Чекиниш ҳақида расмий маълумот йўқ.

Сўнгги кунларда Россия Мудофаа вазирлиги вайрон қилинган Старомаёрское ва Урожайное қишлоқлари ҳудудларида "Украина Қуролли кучларининг ишчи кучи ва техникаси тўпланган жойлари"га Россия ҳаво зарбалари берилганини эълон қилди.

Россиянинг «Восток» баталони телеграм канали 15 август куни эрталаб Урожайное бой берилгани ҳақида хабар берди.

XS
SM
MD
LG