Ссылки доступа

Москвада черков шамларини ўчириб чиққан тожикистонлик муҳожир қўлга олинди


У 200 минг рублгача жаримага тортилиши ёки бир йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Москвада черковдаги шамларни ўчириб қўйган ва зиёратчини итариб юборган тожикистонлик муҳожир қўлга олинди. 20 ёшли Тожикистон фуқароси Асқар Бўтаевга нисбатан виждон эркинлигини бузиш, ҳусусан диний маросимларни ўтказишга тўсқинлик қилиш бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Москва прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 18 июнь куни солиҳ жангчи адмирал Феодор Ушаков черковида содир бўлган, деб ёзади Baza телеграм канали. Гувоҳлар айтишича, Бўтаев черковдаги барча шамларни ўчирган ва бир зиёратчи аёлни туртиб чиқиб кетган. Кўп ўтмай у ҳибсга олинган.

Асқар Бўтаев бир неча кун аввал Тожикистондан Москвага келгани айтилмоқда. У черков яқинидаги ётоқхонада яшаётган бўлган.

Бўтаев 200 минг рублгача жарима ёки бир йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG