Ссылки доступа

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги украиналик журналист Дмитрий Гордонни қидирувга берди


Дмитрий Гордон
Дмитрий Гордон

Украиналик журналист Дмитрий Гордон Россияда федерал қидирувга берилган. Бу ҳақда РИА Новости Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотлар базасига таяниб хабар бермоқда.

Қидирув жиноят иши доирасида олиб борилмоқда, бироқ қайси модда билан қўзғатилгани айтилмаган.

Март ойида Россия Тергов қўмитаси Гордонга қарши учта модда бўйича жиноий иш қўзғатган. У уруш бошлашга оммавий чақириқлар, миллатига кўра нафрат қўзғатиш ва Россия Қуролли Кучлари ҳаракатлари ҳақида оммавий равишда сохта ахборотларни тарқатишда айбланмоқда.

Россия департаменти, хусусан, журналист "Украина телеканали эфирида Россия Федерациясига қуролли ҳужум уюштиришга ва унга қарши ядровий қуролдан фойдаланган ҳолда тажовузкор уруш бошлашга чақирганини" даъво қилмоқда. Шунингдек, у Россия томонидан фуқаролик инфратузилмасини ва тинч аҳолини «бомбалагани» ва артиллерия ўққа тутгани ҳақида атайлаб ёлғон маълумот тарқатган.

Дмитрий Гордон Россияда жиноий иш қўзғатилганини изоҳлар экан: "Бу жиноий ишни ҳозир Россиядан олиш мен учун катта шараф ва бахт. Бу менинг фуқаролик ва инсоний бурчимни ҳалол бажараётганимни англатади", - деди.

Апрель ойида Дмитрий Гордон экстремистик фаолият ёки терроризмга алоқадор деб топилган ташкилотлар ва шахслар рўйхатига киритилган эди.

Дмитрий Гордон - украиналик журналист, "В гостях у Дмитрия Гордона" дастурининг бошловчиси, "Гордон" онлайн нашри бош муҳаррири. Сиёсат, маданият ва спорт вакиллари билан кўплаб интервьюлар муаллифи.

XS
SM
MD
LG