Тожикистон Ички ишлар вазирлиги Сўғд вилоятининг Конибодом шаҳрида сўнгги уч ой ичида маҳаллий аҳолини қўрқувда ушлаб турган сирли қотилликларга расман изоҳ берди.
Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдураҳмон Аламшозода 8 август куни ушбу шаҳарда беш оиланинг бир неча аъзоси ўлдирилганлигини "маиший жанжаллар" билан изоҳлади.Унинг айтишича, бу қотилликларнинг аксарияти оилавий можаро оқибатида содир этилган.
"Учта қотиллик очилди, улардан иккитаси оилавий можаро оқибатида содир этилган. Шарифов ва Умаровларнинг ўлдирилиши. Тергов тез орада якунланиб, иш судга оширилади. Аҳмадов ва Иброҳимовлар оиласидаги қотилликлар ҳолати бўйича ИИВ ва Бош прокуратура тезкор-тергов гуруҳи иш олиб бормоқда. Ишга махфийлик мақоми берилгани учун бошқа маълумот бера олмаймиз," - дея таъкидлади Аламшозода.
Конибодомда оҳирги 2-3 ой ичида бир-бирига ўхшаш қатор қотилликларнинг содир этилганлиги маҳаллий аҳолини ваҳимага солмоқда. Июнь ойи бошларида ижтимоий тармоқларда қора либосдаги одамлар тунги кўчаларда изғиб юрганини акс этган видеолавҳа тарқалганди.
Икки ҳафта олдин Тожикистон шимолидаги Конибодом шаҳрида Санжидзор қишлоғида бир неча кишини ўлдирганликда гумонланувчи эркак қўлга олинганди. Жиноят икки ой муқаддам содир этилган эди.
Конибодомда оҳирги 2-3 ой ичида бир-бирига ўхшаш қатор қотилликларнинг содир этилганлиги маҳаллий аҳолини ваҳимага солмоқда.