Ссылки доступа

Тожикистонликлар сел оқибатидан азият чекмоқда


Варзоб тумани ва Истаравшан шаҳрида бўлиб ўтган сел ва кўчки оқибатида уч киши нобуд бўлди. Тожикистоннинг кўплаб вилоятларида турар-жой бинолари ва қишлоқ хўжалиги ерлари сув сотида қолди, кўприклар вайрон бўлди.

Расмийлар жарб кўрганларга имкон қадар ёрдам бераётганини айтишади, аммо табиий офатдан жабр кўрганларнинг баъзилари ёрдам ҳали олмаганларидан нолишади.

5 майга ўтар кечаси Варзоб туманида сел кузатилган. “40 ва 67 ёшли икки аёл ҳалок бўлди”, дейилган Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг 6 май кунги хабарномасида.

Қўмита қайдича, 5 май оқшомида Сўғд вилоятидаги Бодомзор қишлоғидаги яйловда чорва ҳайвонларини боқиб юрган 20 ёшли аёлни сел оқизиб кетган. “Ёш аёлнинг жасади ФВҚнинг Истаравшан бўлими ходимлари томонидан топилган ва тегишли идораларга топширилган”, дейилган хабарномада.

Сўнгги икки кун ичида Тожикистоннинг Сўғд, Хатлон вилоятлари, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ва Душанбе атрофидаги туманларда сел ҳодисаси қайд этилган.

XS
SM
MD
LG