Ссылки доступа

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда, томонлар бир-бирини провокацияда айбламоқда


Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида қуролли тўқнашувлар содир бўлмоқда. Бишкек Душанбени келишувларни бузишда ва "хиёнаткор ҳужумда" айблади. Душанбеда қирғиз аскарлари бир қатор тожик аҳоли пунктларини ўққа тутганини даъво қилмоқда.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида қуролли тўқнашувлар содир бўлмоқда. Бишкек Душанбени келишувларни бузишда ва "хиёнаткор ҳужумда" айблади. Душанбеда қирғиз аскарлари бир қатор тожик аҳоли пунктларини ўққа тутганини даъво қилмоқда. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистонга норозилик нотасини топширди.

Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг бутун периметри бўйлаб қуролли тўқнашувлар содир бўлмоқда, деб хабар қилди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати. Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, Тожикистон томони Боткен вилоятининг Лейлек туманидаги Кулунду, Мақсат ва Жани-Жер ҳудудларини ўққа тута бошлаган. Чегарачилар жавоб ўқи узмоқда, дейилади хабарда. Қирғизистоннинг чегарадош Боткен вилояти қишлоқларидан маҳаллий аҳоли эвакуация қилинмоқда, деб хабар бермоқда «Озодлик» радиосининг қирғиз хизмати.

Қирғизистон томони Тожикистонни келишувларни бузганликда ва “хиёнаткор ҳужумда” айблаган. “Тожикистон ҳукумати вазиятни назорат қила олмаяпти, қолаверса, улар қуролли тўқнашувларнинг кучайишига ҳисса қўшмоқда”, — дея таъкидлади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси. Чегара хизмати Тожикистонни “ўт очишни тўхтатишга ва барча саъй-ҳаракатларни қуролли можарони юмшатишга йўналтиришга” чақирди.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари, ўз навбатида, можаронинг бошланишида Қирғизистон томонини айблади. Уларга кўра, соат 04:50 атрофида Қирғизистон чегарачилари Душанбе чегара постини оғир қуроллардан ўққа тутган.

“Шу билан бирга, Қирғизистон ҳарбий хизматчилари оғир қуроллардан фойдаланган ҳолда Хўжаи Аъло, Қуммазор, Сурх, Сомониён, Қулқанд аҳоли пунктлари, Исфара, Хистеварз ва Овчиқалача, Бобожон, Ғофуров туманидаги аҳоли пунктларига қуролли ҳужум уюштирди”, — дейилади хабарда. Бу ҳақда «Ховар» агентлиги Тожикистон чегара қўшинларига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

Томонлар бир-бирини ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай, чегарада отишмалар давом этаётганликда айбламоқда.

Қирғизистон томонида камида 11 киши қурбон бўлгани айтилмоқда. Улар Боткен вилоят бирлашган шифохонасига ётқизилган. Тожикистон томонида, тожик оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, икки тожик ҳарбийси ҳалок бўлган, 11 киши яраланган – 6 нафар чегарачи ва 5 нафар маҳаллий аҳоли.

Бу ҳафта бошидан бери Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вазиятнинг иккинчи кескинлашувидир. 14 сентябрь куни уч хил чегара ҳудудида - Булоқ-Боши, Кўк-Сай ва Паски-Ариқ ҳудудларида отишма содир бўлди. Ҳар икки томон воқеани бошлаганликда бир-бирини айблади.

XS
SM
MD
LG