Ссылки доступа

Лондондаги Кариб денгизи карнавалида 11 киши яраланди, 330 киши ҳибсга олинди


Ирқий низоларга чек қўйиш мақсадида ташкил этилган Афро-Кариб маданияти карнавали 1966 йилдан бери Лондоннинг Ноттинг Ҳилл туманида ўтказилади. У ҳар йили икки миллионга яқин кишини ўзига жалб қилади ва дунёдаги энг йирик кўча фестивалларидан бири ҳисобланади.

Лондондаги Кариб денгизи карнавалида ўн киши пичоқланган, яна бир кишига кислота сепилган. Бу ҳақда икки кунлик фестиваль якунида полиция маълум қилди.

Учта жабрланувчининг аҳволи оғир, жумладан, карнавалга ёш боласи билан келган 32 ёшли аёлнинг ҳам.

Шунингдек, 53 нафар полициячи турли жароҳатлар олган. Байрам давомида жами 330 дан ортиқ киши қўлга олинган. Улар асосан гиёҳванд моддалар ва қуролларни сақлашда, полиция ва тез тиббий ёрдам ходимларига ҳужум қилишда, жинсий зўравонлик ва муштлашувларда айбланган.

Ирқий низоларни тўхтатиш мақсадида ташкил этилган Афро-Кариб маданияти карнавали 1966 йилдан бери Лондоннинг Ноттинг Ҳилл туманида ўтказилади. У ҳар йили икки миллионга яқин кишини ўзига жалб қилади ва дунёдаги энг йирик кўча фестивалларидан бири ҳисобланади. Бу йилги карнавал 25-26 август кунлари бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG