Ссылки доступа

Ереванда Пашинян истеъфосини талаб қилган 150 нафар намойишчи ушланди


Оммавий намойишлар бошланиб кетишига Озарбайжон билан чегарани делимитация қилиш сабаб бўлган.

Ереван марказида Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар куч билан тарқатилмоқда. Улардан 150 нафари ушланиб, полициянинг қонуний талабларини бажармасликда айбланган.

Еревандаги оммавий намойишлар 9 май куни бошланиб кетган. Бунга Озарбайжон билан чегарани делимитация қилиш сабаб бўлган. Намойишчилар асосан Арман Апостол черковининг Тавуш епархияси раҳбари архиепископ Баграт Галстанян бошчилигидаги "Ватан учун Тавуш" ҳаракати тарафдорларидир.

Аввалроқ Ереван ва Боку чегаранинг алоҳида участкаси бўйича демаркация, жумладан, Тавуш вилояти ва Озарбойжоннинг шимоли-ғарбий Ғазах вилояти ўртасидаги тўртта қишлоқнинг ҳудудий мансублиги ҳақида келишиб олган эди. 1990-йилларнинг бошидан бу ҳудудлар Арманистон томонидан назорат қилинган, бироқ 2020 йилда мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий можаро натижасида улар Озарбойжонга ўтади.

Маҳаллий аҳоли бу қарорга кескин қарши чиқди ва норозилик намойишини бошлади. Ереван марказидаги митингда намойишчилар 4 май куни бошлаб, Озарбайжон билан чегарадаги Киранц қишлоғидан чиқиб, 9 май куни пойтахтга етиб борган юриш якунланди.

XS
SM
MD
LG