Ссылки доступа

Бошқирдистон пойтахтида юзлаб киши намойишга чиқди


Уфада намойишга чиққанлардан бири.
Уфада намойишга чиққанлардан бири.

Аҳолини норозилик намойишига чиқишга ижтимоий тармоқлар орқали фаол Фаил Алсиновнинг тарафдорлари чақирган эди.

Бошқирдистон пойтахти Уфанинг Салават Юлаев номидаги бош майдонига 19 январь куни эрталаб юзлаб одам йиғилди. SotaVision нашри уларнинг сони 1,5 мингдан кўп деб ёзмоқда.

Аҳолини норозилик намойишига чиқишга ижтимоий тармоқлар орқали фаол Фаил Алсиновнинг тарафдорлари чақирган эди. У бир неча кун олдин Баймак туман суди қарори билан тўрт йилга қамалган эди. Суд ҳукми ўқилган куни Баймакда минглаб киши норозилик намойишига чиққан ва полиция билан тўқнашувлар юз берганди.

Бош майдонга йиғилган аҳоли оммавий рақсларга тушмоқда, бошқирд қўшиқларини куйлашмоқда. Полициячиларга улар шунчаки сайр қилишаётганини айтмоқда.

Қатор ОАВларнинг билдиришича, ОМОН бир неча кишини қўлга олган.

Баймақ туман суди 17 январда маҳаллий экофаол, Россияда тақиқланган “Башкорт” ("Бошқурт") ташкилоти собиқ раиси Фаил Алсиновни “нафрат ва душманлик кайфиятини қўзғатиш”да айбдор деб топган ва тўрт йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Суд ҳукми эълон қилиниши ортидан Баймақда оммавий норозиликлар бошланиб кетди. “Настояшчее время” телеканалининг маълум қилишича, куч ишлатар тузилмалар ходимлари норозиларни тарқатиш учун шовқинли гранаталарни отган.

"Верстка" нашрининг билдиришича, полиция билан тўқнашувда 15 киши яраланган. "Пруфи" нашри эса 40 киши жароҳатланганини, улардан саккиз нафарининг жароҳатлари жиддий эканини ёзди.

XS
SM
MD
LG