Ссылки доступа

Украина бўйлаб ҳаво огоҳлантириши эълон қилинди


Воронка на месте попадания российской ракеты в Киеве (архивное фото)
Воронка на месте попадания российской ракеты в Киеве (архивное фото)

Пайшанба куни эрталаб бутун Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Украина расмийлари тунги дрон ҳужумларидан кейин Россиянинг янги ракета ҳужуми ҳақида хабар берди.

Портлашлар Днепропетровск ва Киев вилоятларида, шунингдек, Одесса яқинида ва Винница вилоятида содир бўлган. Тахминларга кўра, энергетика объектларига зарба берилган. Ракета ҳужуми хавфи туфайли бир қанча ҳудудларда чироқлар ўчирилган. Одесса, Кривой Рог ва бошқа бир қатор шаҳарларда барча электр транспорти тўхтатилди.

Оммавий ахборот воситаларида Россия ҳарбийлари Каспий денгизи минтақасидан стратегик бомбардимончи самолётлардан қанотли ракеталарни учириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳозирча бу маълумот тасдиқланмади ёки рад этилмади.

Россия Мудофаа вазирлиги янги ҳужумлар ҳақида изоҳ бермади.

Россия охирги марта 14 январь куни Украина ҳудудига йирик ракета ҳужумини уюштирган эди. Ракеталардан бири Днепрдаги турар-жой биносига келиб тушди. Камида 40 киши ҳалок бўлди.

Россия Мудофаа вазирлиги 14 январдаги ракета ҳужуми “Украинанинг ҳарбий қўмондонлик ва бошқарув тизимига” қилинганини маълум қилди.

Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги 26 январга ўтар кечаси учирилган 24 та дроннинг барчаси уриб туширилганини маълум қилди. Бироқ Днепрда (собиқ Днепропетровск) дрон саноат обектига урилган, дея хабар берди шаҳар ҳокимияти.

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Украина ҳаво ҳудудида биринчи уриб туширилган Россия ракеталари ҳақида маълум қилди.

XS
SM
MD
LG