Ссылки доступа

Таиланддаги парламент сайловларида мухолифат ғалаба қозонди


В Таиланде
В Таиланде

“Олдинга Ҳаракат” ва “Тайлар учун” мухолифат партиялари 14 май куни бўлиб ўтган сайловларда Таиланд парламентидаги 500 ўриндан 293 тасини қўлга киритди ва мос равишда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллади. Уларнинг натижалари сайловолди прогнозларидан яхшироқ бўлди.

Якшанба куни бўлиб ўтган сайловларда мухолифат партиялари ғалаба қозонди. Ҳарбий алоқада бўлган кучлар энди парламентда озчиликка эга бўлади.

Овозлар сони бўйича биринчи ўринни «Олдинга ҳаракат» либерал партияси эгаллаб, унга ёш сайловчилар овоз берди. Иккинчи ўринда мухолифатдаги «Тайлар учун» партияси.

Партиялар аллақачон коалиция тузиш ва унга бошқа мухолиф кучларни жалб этишга келишиб олган. 2014 йилда ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятга келган Таиланднинг амалдаги бош вазири Прают Чан-Очининг партияси бор-йўғи 36 ўринни қўлга киритди.

“Олдинга ҳаракат” парламентдаги 152 ўринни қўлга киритди. Партия ҳукумат, иқтисод, ҳарбийларнинг роли ва монархияни ҳимоя қилувчи қонунларда кенг қамровли ўзгаришлар киритиш тарафдори.

Бу талаблар 2020 йилда талабалар фаол иштирок этган норозилик намойишлари чоғида қўйилди. Ўшанда “Олдинга Ҳаракат”нинг бир қанча вакиллари норозилик акциясига етакчилик қилган.

Олдинга ҳаракати раиси, 42 ёшли Пита Лимчароэнрат аллақачон мамлакатнинг янги бош вазири бўлишга тайёрлигини айтган. “Бизнинг орзуларимиз, умидларимиз бир. Биз севикли Таиландимиз яхшироқ бўлиши мумкинлигига ишонамиз. Агар бугундан бошлаб ишлай бошласак, ўзгаришлар бўлиши мумкин”, — деб ёзди у Твиттерда.

XS
SM
MD
LG