Ссылки доступа

Фаластинда Исроил ҳарбийлари тўрт кишини отиб ўлдирди


Фаластин мухторияти расмийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин шаҳрида ўтказилган махсус амалиёт пайтида Исроил ҳарбийлари 4 фаластинликни отиб ўлдиргани тўғрисида хабар берди.


Би-би-сининг Исроил армиясидаги манбаларга таянган ҳолда хабар беришича, ҳарбийлар “террорчилик фаолияти учун қидирувда бўлган икки нафар жангарини” ўлдирган. Бундан ташқари Исроил аскарларига лом билан “таҳдид қилган” шахс ҳам отиб ўлдирилгани билдирилди.

Расмий маълумотда айтилишича, Женинга кириб келган Исроил аскарларига қуролли қаршилик кўрсатилган. Отишма пайтида 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлган ва камида 20 фаластинлик яраланган. Уларданттўрт нафари оғир аҳволда.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлдирилганлар орасида “Исломий жиҳод” ва “Хамас” гуруҳларининг юқори лавозимдаги вакиллари Нидал Ҳазем ва Юсуф Шрим борлигини билдирди.

“Сўнгги бир неча ой ичида Исроил кучлари амалга оширган махсус амалиётларда камида 80 нафар фаластинлик ҳалок бўлди”, дейилади Би-би-си хабарида. Фаластинликлар ҳужумлари оқибатида 13 яҳудий ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG