2015 йилда Қўшма Штатларнинг Алисо каньонида содир бўлган авариядан кейин ҳам тахминан шунча миқдорда метан сизиб чиққан эди. Бу АҚШ тарихидаги энг катта техноген фалокатлардан бири бўлди.
Туркманистон расмийлари авария ҳақида ҳеч қандай хабар бермаган.
Аввалроқ, Bloomberg нашри Каспий денгизи соҳилидаги метан сизиб чиқаётган конлар «Туркменгаз» ва «Туркменнефт» давлат компаниялари томонидан ўзлаштирилаётгани, улар эскирган ускуналардан фойдаланаётгани ҳақида ёзиб, компания раҳбариятини масъулиятсизликда айблаган эди.
2017 — 2020 йиллар давомида ушбу ҳудудда 944 та ҳолатда метан сизиб чиқиши аниқланган.
2021 йил ноябрь ойида ўша пайтда бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаган Сердар Бердимуҳамедов Глазгода бўлиб ўтган БМТ иқлим саммитида қатнашиб, метан чиқиндиларини камайтиришга ваъда берган эди.