Ссылки доступа

НАТО тезкор ҳаракат кучлари сонини 300 мингдан ортиқ кишига етказади


НАТО ўзининг тезкор кучлари сонини 300 мингдан ортиқ кишига оширади, дея хабар бермоқда “Америка Овози” НАТО бош котиби Енс Столтенбергга таяниб.

“Биз НАТОнинг Тезкор ҳаракат кучларини ўзгартирамиз ва уни 300 мингдан ортиқ аскарга етказамиз”, - деди у.

Столтенбергнинг сўзларига кўра, 28-30 июнь кунлари Мадридда бўлиб ўтадиган саммитда иттифоқчилар янги стратегик хавфсизлик концепциясини қабул қилишни режалаштирмоқда, унда Россия “хавфсизликка жиддий ва тўғридан-тўғри таҳдидлар”дан бири сифатида тан олинади. Шунингдек, ҳужжатда биринчи марта Хитойдан келаётган таҳдидлар ҳақида сўз боради.

НАТО Тезкор кучлари қуруқлик, ҳаво, денгиз ва махсус операциялар бўлинмаларидан иборат куч бўлиб, альянс керак бўлганда тезда жойлаштира олади. Айни дамда НАТОнинг жавоб кучлари сони, нашрга кўра, 40 минг кишига яқин.

Болтиқбўйи: НАТО аскарлари Латвиядаги машғулотларда нимага тайёрланмоқда:

XS
SM
MD
LG