Ссылки доступа

Навалний маҳбуслар касаба уюшмаси ташкил этилишини эълон қилди


Алексей Навальный во время выступления по видеосвязи в суде, июнь 2021 года 
Алексей Навальный во время выступления по видеосвязи в суде, июнь 2021 года 

Алексей Навалний колонияларда ишлайдиган маҳкумлар ва Федерал жазони ижро этиш хизмати ходимлари учун касаба уюшмаси ташкил этилишини эълон қилди. Бу ҳақда Владимирдаги 6-сонли колонияда муддатини ўтаётган мухолифатчи сиёсатчи ижтимоий тармоқлари орқали маълум қилди.

Россиялик мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалний ўзи жазо муддатини ўтаётган Владимир области Мелехово қишлоғидаги 6-сонли қаттиқ тартибли колонияни судга берди. Бунга колониянинг маҳбуслар ишлаб чиқарадиган маҳсулот буюртмачиси ҳақидаги маълумотларни ошкор этишдан бош тортгани сабаб бўлган. Бу ҳақда 10 август, чоршанба куни Владимир области умумий юрисдикция судлари қўшма матбуот хизмати ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Матбуот хизматига кўра, колония маъмурияти «мижозларнинг ахлоқ тузатиш муассасаларида ўз маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши ҳақидаги маълумотларни тарқатишга розилиги йўқлиги сабабли» бу маълумотни беришдан бош тортган. Навалнийнинг адвокатлари қонунчиликда маълумот беришдан бош тортиш учун бундай асос йўқ ва рад этиш қонунга зид, деб ҳисоблаяпти.

Навалнийнинг айтишича, у Мелехово колониясида тикувчилик касбини эгаллаган. «Биз қандайдир аҳмоқ камарларни тикмоқдамиз ва тўғрисини айтсам, улар дарҳол ташлаб юборилишига аминман, буларнинг бари эса менинг «қамоқхонадаги қамоқхонам»нинг ғалати махфий саноат зонасини иш билан юклаш учун ўйлаб топилган», деб ёзган сиёсатчи Instagram ижтимоий тармоғида июль ойи ўрталарида.

6-сонли колония маҳбусларни қийноққа солиш ҳақидаги хабарлар билан машҳур. Хусусан, 2021 йилда Владимир области колонияларида 2009 йилдан 2021 йилгача ўтирган Павел Зотов шафқатсиз муносабат ҳақида гапириб берди. Унинг эслашича, 6-колонияда полиция кийимидаги маҳкумлар уни полга ётқизиб, ечинтиришган ҳамда қўл-оёғини боғлаб, товонига ва қориннинг остки қисмига дубинка билан уришган. 2021 йил декабрь ойида 27 ёшли маҳбус Жобир Жўраев соқчилар ва маъмурият билан ҳамкорлик қилувчи маҳбуслар томонидан мунтазам равишда калтаклангани, қийноққа солингани, оч қолдирилгани ва зўрлаш билан таҳдид қилинганини айтиб берди.

14 июнь куни Навалний Покровдаги 2-сонли колониядан 6-колонияга ўтказилди. Мухолифатчи Instagram’да қотилликда айбланганлар билан бир отрядга жойлаштириб қўйишганини ёзган. Сиёсатчи сўзларига кўра, унинг отряди колониянинг қолган қисмидан бутунлай ажратилган ҳудудда сақланади ва «бутунлай ақлдан озган ҳамда чидаб бўлмас режимга эга қамоқхона ичидаги қамоқхона»га ўхшайди. Навалний билан бир отрядда бўлган маҳкумларни у «яхши, хотиржам, хайрихоҳ маҳбуслар» деб таърифлади.

Алексей Навалний февраль ойи бошида Москванинг Симоновский туман суди «Ив Роше» иши бўйича унга чиқарилган шартли ҳукмни ҳақиқий 3,5 йиллик қамоқ жазосига ўзгартиргани учун озодликдан маҳрум этиш жойларига жўнатилди. Расмий сабаб - мухолифатчи жазони ижро этиш комиссиясига ҳисобот бериш учун белгиланган кунларда келмаган. Аммо, у 2020 йил августидан бошлаб, «Новичок» билан заҳарлангани ҳамда Германияга даволаниш учун олиб кетилганидан сўнг, умуман инспектор ҳузурига келишни тўхтатган.

Навалний ва унинг адвокатлари судга мухолифатчи жисмоний жиҳатдан инспекторнинг олдига бориш имконига эга бўлмаганини билдирган, сабаби у Германия клиникаларидан бирида аввал стационар, кейин эса амбулатор даволанган ва бу ҳақда жазони ижро этиш инспекциясини хабардор қилган.

22 март куни суд Алексей Навалнийни «фирибгарлик ва судни ҳақорат қилиш» иши бўйича тўққиз йилга озодликдан маҳрум этилди. Лефортово судининг сайёр мажлиси Навалний «Ив Роше» иши бўйича жазо муддатини ўтаётган Покровдаги 2-сонли колонияда ўтказилди. Прокурор Надежда Тихонова унга 13 йиллик жазо муддати берилишини сўради.

XS
SM
MD
LG