Ссылки доступа

Навалний ўзини экстремист ва террорчилар рўйхатидан чиқаришларини талаб қилди


Алексей Навальный в суде, 25 июня 2021 года
Алексей Навальный в суде, 25 июня 2021 года

Владимир вилоятидаги колониялардан бирида жазо ўтаётган сиёсатчи Алексей Навалний Росфинмониторинг устидан судга мурожаат қилди. Москванинг Мешчанский суди сайтидаги маълумотларга кўра, ариза 21 апрель куни рўйхатга олинган.

Навалний адвокатларининг Интерфаксга тушунтиришича, у 25 январь куни сиёсатчини Росфинмониторинг ўз ичига олган экстремистлар ва террорчилар рўйхатига киритилганига эътироз билдирмоқда.

Ушбу рўйхатга сиёсатчининг шериклари Леонид Волков, Иван Жданов, Любов Соболь, Вячеслав Гимади, Георгий Албуров ва Руслан Шаведдинов ҳам киритилган.

Маълумот учун, ушбу реестрга киритилган шахсларнинг банк ҳисобварақлари музлатилади. Рўйхатга Жиноят кодексининг террористик ёки экстремистик характердаги моддалари бўйича судланган ёки айбланган россияликлар киради.

2021 йил июнь ойида Москва шаҳар суди прокуратура талабига биноан Навалнийнинг маблағлари ва Навалний штаб-квартирасини экстремистик ташкилот деб топди ва унинг фаолиятини тақиқлади.

XS
SM
MD
LG