Ссылки доступа

Эстонияда СССР ёзуви туширилган футболка кийган эркак жаримага тортилди


Эстонияда Нарвалик фуқаро СССР ёзуви туширилган қизил футболка кийгани учун 444 евро жаримага тортилди. Бу ҳақда ЭРР хабар бермоқда.

Қайд этилишича, эстониялик футболчи ушбу футболкани ўтган йили 9 май куни кийган. Натижада Эстония суди буни халқаро жиноят содир этилишини оқлаш билан бевосита боғлиқ бўлган “провокация ҳаракати” деб топди.

Суд қарори ўтган йилнинг ноябрь ойида қабул қилинган, бироқ у ўтган ҳафтада кучга кирган, 61 ёшли эркакнинг шикояти Давлат маҳкамасида кўриб чиқиш учун қабул қилинмаган.

Баъзи жамоат арбоблари ва Эстония аҳолиси суднинг бундай ҳукмидан норози бўлиб, СССР тарихига оид рамзларнинг тақиқланиши сўз ва фикр эркинлигини бузиш, деб ҳисоблайди.

Эстония парламенти томонидан илгари қабул қилинган Совет рамзлари ҳақидаги қонун Конституцияга зид бўлиб чиқди.

Иш материалларига кўра, суд мажлисида бу шахс Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлигини қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган. 4 апрель куни кучга кирган суд қарорига кўра, Нарвада яшовчи фуқаро жаримани олти ой ичида ойига 74 евро бўлиб тўлаши мумкин бўлади.

XS
SM
MD
LG